Бешта муҳим ташаббус доирасида

11.09.2019 16:09:06

Сариосиёда Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, мустақилликка шукроналик, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда тумандаги барча умумтаълим ва махсус мактаблар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Сариосиё туман Кенгаши раиси Муродулло Сангинов тадбирни ўтказишдан асосий мақсад билан таништириб, мамлакатимизда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, пухта билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имконият яратилаётганини таъкидлади.

Достон Донаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сариосиё туман Кенгаши етакчиси, партиянинг “Истеъдод” ёшлар клуби аъзоси:

-Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад туманимиз ёшларини бир мақсад йўлида бирлаштириш ва уларда лидерлик кўникмаси, интеллектуал қобилиятни шакллантиришдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус тарғиботи доирасида ёшлар ўртасида спортнинг каратэ, стол тенниси, шахмат-шашка бўйича спорт мусобақаларини ташкил этилди.

Ўтказилган турли спорт мусобақалари ғолиблари ҳамда тадбирнинг фаол иштирокчилари партиянинг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+