Чироқчида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

24.03.2020 18:03:54

21 март Наврўз куни муносабати билан Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутати Фарход Жуманов томонидан хайрия тадбири ташкил этилди.

Адолат социал демоктарик партияси депутати ёрдамга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган “Обод” маҳалласида яшовчи 100 га яқин фуқароларга тиббий ниқоб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

Маҳалламизда 6075 дан зиёд фуқаролар истиқомат қилади. Бугун Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фарход Жуманов маҳаллада истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган фуқаролар хонадонига бориб улар билан суҳбатлашиб, озиқ-овқат махсулотлари ва тиббий ниқоблар тарқатиб чиқди. Бу каби хайирли ишлар албатта кўнгли ўксик, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар учун байрам совғаси бўлди, десак янгилшмаган бўламиз, - дейди маҳалла раиси Собир Тураев.

Мамлакатимизда эътиборга муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий Кенгаш депутати томонидан амалга оширилган хайрия тадбири ана шундай юксак инсоний фазилатларни ўзида мужассам этди.

— Мен депутатимиз Фарход Жуманов томонида кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан жуда хурсандман, - дейди "Обод" маҳалласида истиқомат қилаётган Озод Ахмедов. – Ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман, депутатимиз доимо мендан хабар олиб туради. Ҳаётий қизиқишларим билан ўртоқлашиб, муаммоларим бўйича фикрлашадилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+