Депутат 34 оиланинг рўзғорини бутлади

25.03.2020 18:03:57

Бу кунлар бизга саховатпеша, меҳр-мурувватли халқ эканлигимизни яна бир бор эслатди. Қайси ижтимоий тармоққа қараманг, савобталаб инсонларнинг эзгуликларини кўриб, эшитиб кўнглимиз қувнайди, орамизда шундай инсонлар борлиги учун Яратганга шукрона келтирамиз. Бежизга айтилмаган "Бир кўнгилни шод этиш Каъбани обод этиш билан тенг" деб. Шундай эзгу ишни, одамлар кўнглини шод айлашни кўнглига тугган тадбиркор, Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашига Ўзбекистон "Адолат" СДПдан сайланган депутат Қуёш Ҳақбердиев сайлов округи ҳудудидаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, карантин шароитида уйдан чиқмасдан вақтларини мазмунли ўтказишлари учун китоблар тўплами ҳамда ёрдам пуллари етказиб берди. Кекса отахон ва онажонларнинг, эҳтиёжманд оилаларнинг дуосини олди.

Жами 34 нафар оиланинг ҳар бирига:

25 кг. ун;

2 кг. гўшт;

5 кг. макарон;

5 л. ёғ;

5 кг. гуруч;

5 кг. шакар;

10 боғлам исириқ;

40 дона тиббий ниқоб;

1 дона Қуръон китоби;

Ҳадис ва бадиий китоблар тўплами;

1млн. сўмдан ёрдам пули топширилди.

Орамизда шундай саховатпеша инсонлар кўпаяверсин, Аллоҳ уларнинг бирига минг қилиб қайтарсин.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+