Депутат 6 та оилани уй-жой билан таъминлади

07.09.2020 14:09:57

Ўзгалар қувончини ўзиники деб билган  партиямиз фаоллари, депутатларининг тахсинга сазовор ишларини кўриб қойил қоласан, фаҳр-ифтихор туйғусини дилдан ҳис этасан.

“ORIGINAL STANDART" МЧЖ раҳбари, Урганч туман Кенгаши депутати Тохиржон Ибрагимов  пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги бор оғир шароитдаги  фуқароларга тумандаги “Тандирчи” маҳалласи ҳудудида икки қаватли иморат барпо этиб, 6 та эҳтиёжманд оилани уй-жой билан таъминлади. Уйлар  3 та оғир шароитдаги оилага совға сифатида, қолган 3 та оилага эса имтиёзли қилиб топширилди.

Натижада 25 нафар фуқаро ўз уйларига эга бўлишди. Ушбу уйларни ўз эгаларига топшириш маросимида  депутатимизга туман ҳокими Ф.Шарипов,  туман прокурори Д.Мадримов, партиянинг Урганч туман Кенгаши раиси Д.Искандарова  ва бошқалар томонидан ташаккур билдирилди. Янги хонадон  эгаларининг қувончи чексиз.

 

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+