Депутат 65 нафар фуқарони ишга жойлади

18.03.2020 14:03:43

Партиянинг Шовот туман Кенгаши депутати  Хурсанд Исмоиловнинг   “Кат қалъа” қишлоғи, “Олтин қалъа” маҳалласида сайловчилари  билан  яккама-якка мулоқотлари  ташкил этилди.

Мулоқотлар  давомида  ички йўлларнинг таъмирталаблиги, сув, газ, электр токидаги,  ишсизлик масалаларидаги муаммолар тўғрисида  баён этишди.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

  Жумладан, “Олтин қалъа” маҳалласида жойлашган 31-мактабгача таълим муассасаси ўн беш йилдан буён  иссиқлик таъминотидан узилгани боис, тарбияланувчиларнинг саломатлигига салбий таъсир ўтказаётгани тўғрисида МТМ жамосининг  эътирози эътиборга олинди ва туман МТМ бўлими раҳбари номига депутатлик сўрови чиқарилди.  Мазкур муаммо март ойида МТМга сув қиздириш қозонини ўрнатиш ҳисобига бартараф этиладиган бўлди.  Шунингдек,  ҳудудда яшаётган уч нафар фуқаронинг боғига субсидия тариқасида иссиқхона  қуриш ишлари ҳам  бошлаб юборилди.

  Учрашувларнинг бирида сайловчилар томонидан маҳалла ёшларининг аксарияти ишсизликдан азият чекишаётганини билдиришган эди. Қисқа фурсат ичида депутат бу муаммони ҳам ижобий ҳал этишга улгурди.   Кам таъминланган оила  фарзандлари, ногиронлиги бор, якка ёлғиз ишсиз ёшларнинг   олтмиш беш нафарини  Шовот туманидаги “UZTЕX GROUP”  корхонасига   ишга жойлаштирди.

   Иззатбек Пўлатов, ёш сайловчи:

  • Бир неча йил бўлди, маҳалламиздаги кўпчилик тенгдошларим билан иш тополмай қийналаётган эдик. Депутатимизнинг кўмаги билан ишга жойлашдик. Ишхонамизда барча имкониятлар яратилган. Бепул иссиқ овқат, кийим- кечак, тиббий хизмат, ишга қатнашимиз учун транспорт, ойлик маошимиз ҳам кўнгилдагидай. Маошимизни яна оширишга ваъда беришди. Депутат Хурсанд Исмоиловдан миннатдормиз. 

  Депутатнинг  ташаббуси билан яна бир ҳайрли ишга қўл урилди. Туман Бандликка  кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат этган фуқароларни “UZTЕX GROUP”  корхонасига мутахассислиги тўғри келмаганлиги сабабли 75 нафар фуқарони касбга қайта тайёрлаш учун гуруҳлар ташкил этилиб, ўқитиш ишлари  бошлаб юборилди. Март ойининг учинчи ўн кунлигидан гуруҳ аъзоларини босқичма-босқич ишга жойлаштириш мақсадида келишув имзоланди.

Мухтасар айтганда, ёш депутатимиз халқимизга сифатли турмуш шароитини яратиш, фарзандларимизни ҳеч кимдан кам бўлмай яшашлари учун муносиб ҳисса қўшишга бел боғлаганлиги билан аҳамиятлидир.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,
  Ўзбекистон “Адолат” СДП 

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+