Депутат аралашуви билан уй-жойга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилишига эришилди

16.09.2020 13:09:20

 

Давлат дастури асосида мамлакатимизда аҳолига, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида яшаётган ҳамюртларга муносиб уй-жой шароитларини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бироқ, баъзи ҳудудларда уй-жой қуриш масаласида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигини кузатишимиз мумкин.

Хусусан, уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний тартиблари мавжуд бўлишига қарамасдан, кўп йиллар давомида минглаб фуқаролар ўзбошимчалик билан ер эгаллаб, мутассади ташкилоти рухсатисиз уй-жой барпо этган.  

Бу каби қоидабузарлик ҳолатлари республикамиз миқёсида бўлгани каби Тошкент вилояти Бўка туманида ҳам оммавий тус олиб, уй-жой учун зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бундай вазият фуқароларимизга  ҳақиқатда яшаб турган жойга рўйхатга олиниш, мулк ҳуқуқига эга бўлиш ва уни амалга оширишни қийинлаштирди.

Таъкидлаш лозимки, уй-жойга доир ҳуқуқларнинг эътироф этилиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишга кўмаклашиш мақсадида, 2018 йил 20 апрелда Президентимизнинг  “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармони  қабул қилинди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида Бўка тумани Кенгаши депутати Х.Абидова туман Давлат хизматлари маркази  раҳбари  К.Асқаров билан хамкорликда вазиятни ўрганди.

Жумладан, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 30 га яқин учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказилди. Учрашувлар давомида ноқонуний қурилган уй-жойларга мулк ҳуқуқига эга бўлиш мақсадида қилинган мурожаатлар тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилди. Натижада, депутат Х.Абидова назорати остида маҳаллий бюджетга 1 115 000 минг сўмдан, жаъми 2 160 870 000 сўм миқдорда тўловлар амалга оширилиб, 1 минг 938 нафар фуқарога Президентимизнинг  “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ўзбошимчалик билан қуриб олинган уй-жойларга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилишига эришилди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, ечимини кутаётган муаммоларни барвақт бартараф этиш депутатларимиз фаолиятининг асосий мезонига айланди. Халқ билан мулоқотнинг самарали тизими аҳолининг турмуш тарзи ва фаровонлиги яхшиланишида ўз аҳамиятини намоён этмоқда.

            Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+