Депутат халққа яқин бўлиши шарт!

21.01.2020 10:01:32

Фуқаро ўз муаммосига қачон ечим топади? Қачонки, унинг дардини астойдил тинглагувчи ва унга амалий кўмак бўлувчи депутатни сайласа. Албатта, декабрь ойида бўлиб ўтган сайлов аҳолини бирдамликка чақирди, ўз вакилини сайлаб олиши учун имкон берди. Бу жараён шубҳасиз, ҳеч бир номзод учун осон кечмади. Фуқаролар билан учрашувлар давомида турли мазмундаги муаммолар айтилди, таклифлар билдирилди. Қувонарлиси, халқнинг сиёсий фаоллиги оширилди, очиқ ва самимий давом этган мулоқотлар аҳолининг эркин фикр билдиришида хизмат қилди.

Партиянинг Шофиркон туман Кенгаши раиси сифатида партия лойиҳалари доирасида жуда кўп ўрганишларда иштирок этдим. Ижтимоий ҳаётда мавжуд камчиликларни кўриб, халқнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда бевосита таклиф ва тавсияларни депутатлар фаоллигида ўргандик. Албатта, фаолиятимиз давомида муаммоларимиз йўқ эмас эди. Баъзан сўровларнинг эътибордан четда қолиб кетаётганлиги, баъзан эса муаммоларга жиддий ёндашмай келаётганлигимиз сал бўлса-да белгилаб қўйган аниқ мақсадларимизни чеклаб қўйишга ҳам сабаб бўлди. Аммо бу галги бўлиб ўтган сайловолди учрашувлар ва сайловлар барчамиздан фаоллик ҳамда жамоатчилик билан бир қаторда масъулиятни ҳам талаб этди. Энди нафақат партиянинг туман Кенгаши раиси сифатида, балки халқ ишонч билдириб, сайлаган депутат сифатида ҳам фаолиятимга эътибор билан ёндашишим шарт. Бир эмас, икки карра ортиқроқ масъулиятни ҳис этиб, амалий ишларга эътибор қаратишимиз асосий вазифамиз бўлиши даркор. 

Ҳар бир депутат халққа ваъда бердими, унинг халқ вакили сифатида аниқ мақсади бўлиши лозим. Унга билдирилган ишончни эса оқлаши керак. Энг муҳими, депутатнинг амали халққа яқин бўлса, халқ билан бирга яшай олади, фуқароларнинг ижтимоий ҳаётида учраб турадиган муаммолари вақтида ҳал этилишида имкон бўлади.

Зулфия АШУРОВА,

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+