Депутат ҳашарга бош бўлди

21.02.2020 16:02:44

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоятидан сайланган депутатлар жойларда сайловчилар билан учрашмоқда. Халқ билан мулоқотлар уюштириб, амалий ишларнинг ташаббускори бўлмоқдалар.

Жумладан, Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши “7-Янги Чиноз” сайлов округидан сайланган депутат  Шухрат Эргашов томонидан ҳудудда қатор тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, “Яллама” МФЙ да жойлашган “Овдара ота” қабристонида маҳаллла фаоллари билан биргаликда хайрия ҳашари ўтказилди. Маълумки, ҳашар—халқимизга хос бўлган озодалик, поклик, уюшқоқлик, баҳамжиҳатлик рамзи. Азалдан ўтказиб келинадиган бу хайрли тадбир ўзбек миллатининг ободлик ва бунёдкорликка бўлган муҳаббатининг амалий ифодаси, десак муболаға бўлмайди.

Депутатимиз бошчилигида ўтказилган ободонлаштириш тадбирида  қабристон ҳудудидаги  ариқ-зовурлар тозаланиб, қабр ёқалари ўт-ўланлардан тартибга келтирилди.

Шунингдек, Ш.Эргашов ҳомийлиги ва ташаббуси билан “Янги Чиноз” маҳалласида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактаби биносининг ташқи атрофи чиқиндилардан тозаланиб,  мактаб ҳудидига яқин йўлларга шағал ётқизилди,  ҳашар йўли билан ободончилик, озодалик ва тозалик ишлари амалга оширилди.

Шухрат Эргашов, халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутати:

-Депутат, аввало, ҳамиша халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб бошқаларга ўрнак бўлиши лозим. У халқ вакили бўладими ёки ташкилот раҳбари, шу юртнинг  эртанги куни учун ўзини масъул деб билиши керак. Шу сабабли, ўз депутатлик фаолиятимда фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда, ҳудудларни ободонлаштириш, аҳолининг ҳар бир  мурожаатларини самарали ҳал этишда бор салоҳиятимни сафарбар этаман.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

  Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+