Депутат саъй-ҳаракати билан ички йўллар равонлашяпти

07.08.2020 12:08:49

Ҳар бир депутат фаолиятида ташаббускорлик, фидойилик, ўз ишига дахлдорлик ҳисси билан ёндашиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, халқимиз ишончини оқлаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш ҳар биримизнинг зиммамиздаги вазифа бўлиб, уни бажаришда масъулият талаб этилади.

Бу ҳаётий талаб. Зеро, халқ вакили ўз номига яраша сайловчилари манфаати йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этсагина бугунги халқчил ислоҳотлар энг чекка ҳудудларда ҳам ижросини топади.

Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Жамшид Аманов ушбу ҳаётий тамойилни ўз фаолиятининг дастуриламалига айлантира олган депутатлардан саналади. У халқ билан бирга бўлишда, аҳолининг муаммоларини ижобий ҳал этишда фаоллик кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда депутат сайловчилари ҳузурида бўлиб, улар билан юзма-юз мулоқотлар  ўтказмоқда.

Шу йилнинг май ойида Музработ туманида жойлашган “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи фуқаролардан депутатимизга мурожаат бўлган эди.

Маълум бўлишича, маҳаллада жойлашган “Мавлон ота” қабристонига олиб борувчи ички кўчалар таъмирталаб бўлиб, ёғингарчилик мавсумларида лойга, иссиқ кунлари эса чанг-тўзонга ботиб кетади. Бу эса аҳолига қийинчилик туғдираётганлиги, ёшу кексанинг ҳамда автоуловлар қатновида ноқулайликлар келтириб чиқараётганлиги билдирилиб, маҳалла аҳли ушбу муаммонинг ечимида амалий ёрдам сўраб, депутатга юзланган эди.

Депутатимиз мурожаат юзасидан соҳага дахлдор мутасадди ташкилотлар раҳбарларига мурожаат билан чиқди. Халқ вакилининг саъй-ҳаракати билан махсус ишчи гуруҳ ушбу масалани ўрганиб чиқди ва депутатнинг кўчаларни асфальтлаш бўйича дастурга киритиш таклифини маъқуллади.

Мана кўп ҳам ўтмай,  кўчадаги жами 1500 метр йўлга тош-шағал тўкилиб, йўллар равон ҳолга келтирилмоқда.

Нормахмат ота Маҳаммадиев, “Меҳнатобод” маҳалласи фуқароси:

- Йўл созлаш савоб –деганлар..Бугунги кунгача мутасадди раҳбарларга бир неча бор мурожаат қилган эдик. Аммо натижаси бўлмаган эди. Мана депутат ташаббуси билан муаммо ҳал бўлди. Кўчаларни таъмирлаб, оғиримизни енгил қилган депутатимизга  миннатдорчилик билдирамиз.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+