Депутат сайловчилар ишончига эришмоқда

14.02.2020 16:02:11

Президентимизнинг давлатимиз ривожи ва фаровонлиги йўлида белгилаб берган вазифалари асосида Ўзбекистон «Адолат» СДП ўзининг халқчил сайловолди дастурларида белгиланган аниқ вазифаларидан келиб чиқиб кенг кўламли ишларнинг бошлаб юборганини жойлардаги партия фаолларининг фаолиятидан ҳам билсак бўлади. Ҳар бир фуқаронинг муаммосини билиш учун албатта у билан яқиндан суҳбатлашиш, уларнинг муаммоларини тинглаш зарур.

Бу йўлда партия аниқ механизмни йўлга қўйиб олди ва бу йўлда партия фаоллари жипислашиб фаолият олиб бормоқда.

Ўтган ҳафтада партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партия Нукус тумани Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари “Арбашы” ОФЙ ҳудудидаги аҳоли билан учрашиб уларнинг муаммоларини яқиндан тинглади.

Учрашув давомида аҳоли томонидан асосий муаммо этиб бу маҳалланинг суюлтирилган газ билан таъминланган аҳоли маиший газ баллонлардан фақатгина газ плиталари ва уйини истиш отоплениелар учун қўлланаётганлигини маълум қилди. Бу қиш пайтлари газ баллоннинг қуввати  тез-тез тугаб қолиши ва уни қайта-қайта тўлдириб туришга эса ҳар кимнинг ҳам шариоти кўтармаслиги мурожаат давомида билдирилди.

Ушбу мурожаатларни урганиб чиқиб Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгаши депутати Оразбай Даўлетбаев маҳалладаги кам таъминланган оилаларнинг уйларига ўтин тушириб берди.

Шийрингул Ережепова, “Арбашы” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро;

— Маҳалламиздан халқпарвар, сайловчиларнинг муаммоларини эринмастан тинглайдиган ва уни бажаришга ҳаракат қиладиган депутат сайлаб олганимиздан хурсандмиз. Сабаби, “Адолат” СДПнинг ишчи гуруҳ аъзолари билан депутатимиз ҳам уйимизга келиб суҳбатлашиб муамоларимизни тинглади. Уларга қиш мавсумида суюлтирилган газ билан таъминланган маиший газ баллонларини тез-тез тўлдириб туришга оилавий шароитим кўтармаслиги бўйича қилган мурожаатимдан сўнг депутатимиз шу куннинг ўзида уйимнинг олдига бир машина ўтин тушириб берди.

Партиямиздан маҳаллий Кенгашларига сайланган бошқа депутатларимизнинг ҳам фаолияти юқори баҳоланиб халқ ишончи ортмоқда.

Алибек ТЎРЕХАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+