Депутат сўровига асосан қишлоққа банкомат аппарати ўрнатилди

01.07.2020 10:07:52

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 24 ва 39-сонли умумий ўрта таълим мактабларида 200 нафардан зиёд педагог ва ишчи ходимлар фаолият юритади. Улар пластик карталаридаги ойлик маошидан кунлик ҳаражатга зарур бўлган нақд пулни ечиш учун туман марказига боришлари зарур эди. Аммо масофанинг олислиги, йўл ҳаражатлари ва навбат кутиш ҳолатлари турли  ноқулайликларни юзага келтирарди.

 Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Нодир Жумабоев  педагог ходимларнинг мурожаатларига асосан, АТБ “Универсал банк” Бувайда филиали бошқарувчиси М.Тошматовга  депутатлик сўрови юборди. Талабга асосан Бувайда қишлоғи марказига банк томонидан пластик картадан накд пул ечиб олиш  ва коммунал тўлов учун банкомат аппаратлари ўрнатилиб, ишга туширилди.

Эндиликда  нафақат педагоглар, балки қўшни маҳаллалар аҳолиси ҳам яратилган қулайликдан фойдаланмоқдалар.

 

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+