Депутат ташаббуси билан мактабга кўшимча хоналар қурилмоқда

07.09.2020 13:09:31

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тўрткўл тумани Кенгаши томонидан ҳар ҳафтада партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида аҳоли билан бевосита мулоқотларни давом эттириш ҳамда ушбу жараёнда аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли чоралар кўриш тизимли йўлга қўйилган. Бундан ташқари ўрганишлар давомида таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларига оид муаммоларни ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратган.

Ушбу ҳафтада партия туман Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзоси Урингул Аллабергенова билан биргаликда Тўрткўл тумани "Пахтачи" овул фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, ушбу маҳалла аҳолисининг йўл, сув, таълим ва мактабгача таълим  борасидаги муаммоларини тинглади.

Шунингдек, тумандаги "Калтаминор" овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқароларининг ҳам безовта қилаётган муаммолари ўрганиб чиқилди.

Бундан ташқари партиямиз фаоллари томонидан олдинги ўрганишларда  аҳоли томонидан билдирилган муаммоларнинг тегишли ташкилотларига йўлланган мурожаатларнинг ижроси ҳам жойларга бориб ўрганиб чиқилди. Жойига бориб ўрганганилганида депутат Урингул Аллабергенованинг тегишли ташкилотларига қилган мурожаати бўйича Тўрткўл туман Халқ таълими бўлимига қарашли 65-сон умумтаълим мактаби ҳудудида аҳоли сонининг ўсиши муносабати билан синфхоналарининг етишмаслиги муаммоси бартараф этилиб, янгидан кўшимча хоналарининг қурилиш ишлари давом этаётганлигининг гувоҳи бўлишди.

Ушбу ҳудуддаги маҳалла аҳолиси бундан жуда хурсанд бўлиб, ўз миннатдорчиликларини билдириб қолишди.

 

Зиёвуддин РОЗУМБЕТОВ,

Ўзбекистон "Адолат" СДП

Тўрткўл туман Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+