Депутат ташаббуси билан ёз ва қишга мўлжалланган футбол майдончаси қуриляпти

30.05.2020 11:05:41

Урганч шаҳар Кенгаши депутати Равшанбек Жуманиёзов сайловчиларнинг мурожаатига асосан  ўзи сайланган  “Юқори боғ”  маҳалласида жойлашган 17-сон умумий ўрта таълим мактабига қарашли, фойдаланилмай турган 160 м2 (эни 20м, узунлиги 40м) бўлган  жойга ёз ва қишга мўлжалланган, сунъий газон билан шаклланадиган спорт комплекси қурилишини бошлаб юборди.

Спорт комплексда кийиниш ва ювиниш хоналари, китоб дўкони қурилиши ҳам назарда тутилган. Депутатимизнинг мурожаатини эътиборга олиб, яқиндан ёрдам қўлини чўзган  вилоят, шаҳар ҳокимлиги, вилоят Спорт бошқармаси, Халқ таълими Урганч шаҳар бўлими ҳамда “Юқори боғ” МФЙнинг   хизматларини алоҳида эътироф  этиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур спорт комплекси жорий йил июнь ойининг иккинчи ўн кунлигида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+