Депутат ёрдами билан чорраҳага светафор қўйилди

16.06.2020 17:06:08

Фарғона шаҳрида 4P-143 “Фарғона-Қувасой” автомобиль йўлининг Қувасой ва Мурувват кўчалари кесишмасида чорраҳа очиш ҳамда светафор бошқарув тизими қурилмаларини ўрнатишга аввалдан эҳтиёж мавжуд бўлган.

Бу бўйича ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилишгач, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган. Ушбу масала Фарғона вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармаси зиммасига юклатилган бўлиб, 2020 йил дастурига киритилган эди.

Мазкур ҳудуддан сайланган Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Ахмадалиев ҳам ушбу ишларни назорат қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.

Депутат ва сайловчилар бирдамлигида бугун 4P-143 “Фарғона-Қувасой” автомобиль йўлининг Қувасой ва Мурувват кўчалари туташган чорраҳада транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солувчи светофор қурилмаси ўрнатилди ва йўл очилди.

Амалий ишлар фуқароларга кўплаб қулайликлар яратди, йўлларини яқин қилди. Жумладан, Мурувват кўчасида жойлашган тиббиёт ва таълим муассасалари, турли ташкилотлар, савдо объектларига бориш манзили 1 км. масофага қисқарди.

Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+