Депутат ёшларни ишга жойлаштириш масаласини ўрганди

22.01.2020 14:01:29

Бандлик масаласи долзарб бўлган бугунги замонда фуқароларни ишга жойлаштириш, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Аёнки, ёшлар бандлиги ёрқин келажакни таъминлаб берувчи зарур омиллардан бири. “Адолат” СДП депутатлари ушбу омилларга эътибор қаратиб, муаммоларга ечим топишни ўзларининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилашмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Луиза Хикматова “Олтинсой” ва “Ислом ота” МФЙларини бориб ўрганганида айнан ёшларнинг иш билан бандлиги масаласига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, келгусида мактаб, коллежларни тамомловчи ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик борасида келишувларга эришилди. Масалани ҳал этишда туман прокуратураси билан биргаликда иш олиб бориладиган бўлди.

Шунингдек, маҳаллаларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг том қисмидаги носозликлар, ички йўлларнинг таъмирталаблиги бўйича ҳам депутат томонидан ўрганишлар ўтказилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

                                            

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+