Депутатга мурожаатдан сўнг, сув танқисилиги муаммоси ечим топди

30.06.2020 19:06:38

“Адолат” СДП Тошкент тумани Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ташаббуси билан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда ҳар ҳафтада олиб бораётган юзма-юз мулоқотлари ўз самарасини бермоқда.

Куни кеча Тошкент тумани Кўксарой қишлоғи худудида жойлашган “Олтин тепа” маҳалласида сайловчилар билан яккама-якка мулоқот ўтказиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Унда маҳалла аҳолиси “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси З.Нуржанов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ф.Шариповларга ҳудудда ичимлик суви билан боғлиқ муаммодан шикоят қилишди. Маълум бўлишича, Кўксарой ҳудуди аҳолиси Олтинтепа сув омбори орқали график асосида сув ичади. Сув омбори Тошкент халқа йўлидан ўтган D 800 талик қувурдан 34 метр баландликда жойлашган.

Ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, жорий йилнинг март ойида маҳалладаги “Ёнғоқ”, “Олча” ва “Навбаҳор” кўчаларида аввалдан фойдаланишда бўлган D 219  кувурдан келаётган сув аҳоли кўпайиб бориши ва айни ёзнинг иссиқ кунларида сув сарфининг кўпайиши муносабати етмай қолган.

Ичимлик суви тармоғи таъмирланиб, янги қувурлар ётқизилган. Аммо орадан 3 ой ўтган бўлса-да, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар тўлиқ ҳал қилинмаган.

Тегишли ташкилотлар ва мутасаддиларга қилинган бир неча мурожаатлар эътиборсиз қолдирилган.

Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутати Ф.Шарипов томонидан ўз ечимини тополмай келаётган мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республика Уй-жой коммунал хўжалиги вазири М.Солиев, “Мусаффо Оби хаёт” МЧЖ рахбари Ш.К.Пўлатохуновга депутат сўровини юборди ва ушбу муаммо ўз ечимини топди.

Мазкур худудда ётқизилган янги 250 диаметрли сув қувурининг трактор бора олмайдиган қисмлари ҳашар йўли билан қазиб, кўмилди.

 

         Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+