Депутатимиз ҳоким ўринбосари этиб тайинланди

19.03.2020 12:03:52

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар  Кенгаши депутати Дурдона Рахимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Депутат бўлиш билан бирга, бугунги кунга қадар Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган Дурдона Раҳимова ушбу лавозимда фаолиятини давом эттиради.

Маълумот учун: Дурдона Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012 йилда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти Кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган ҳамда ўтган йиллар давомида ушбу ташкилотда масъул вазифаларда ишлаб келган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

 матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+