Депутатимиз “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби бўлди

07.07.2020 14:07:12

Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс клубида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди. Булар орасида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати  Дилмурод Худайшукуровнинг ҳам борлиги Жиззах вилоятидаги партиямизнинг барча фаол аъзоларини бирдек қувонтирди. 

  • Бугунги кунда Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз ёшлари ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда, – дейди Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Д.Худайшукуров. - Билдирилган мазкур юксак ишонч ҳамда рағбат менга ҳам буюк мақсадларимизга эришиш йўлида фидойилик кўрсатиб ишлашимизга, бутун билимимиз, тажрибамиз ва садоқатимизни Ватанимиз гуллаб-яшнаши йўлида сафарбар этишимизга, келгусида ўз иш фаолиятимизни янада жонлантиришга, партиямизнинг танилувчанлигини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилишимизга ундайди.

         “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонининг топширилиши ёшларни янада жипслаштиришга, уларни бир куч бўлиб, ўз билим ва истеъдоди, фидойилиги билан Ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишга рағбатлантирмоқда. Ҳар бир соҳада қўлга киритилаётган марралар, ютуқлар ана шу эътибор ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодасидир. Ватан тақдирига дахлдор эканликни ҳис қилиб яшаш ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳар бир Ўзбекистон фарзандининг муқаддас бурчидир.

 

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+