Депутатлар янги билимларни ўзлаштирдилар

14.03.2020 18:03:30

        Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг тўлиқ ижросини таъминлашда партия депутатлик гуруҳларининг фаоллигини оширишга қаратилган ҳудудий ўқув-семинарлар давом этмоқда.

Сурхондарёда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига Ўзбекистон «Адолат» СДПдан сайланган депутатлар, партия  туман (шаҳар) Кенгаши раислари, партия ходимлари  малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда.

      Навбатдаги намунавий ўқув семинар Шўрчи туман Маҳалла хайрия жамғармасида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ва туман Кенгаши ходимлари, партиянинг Шўрчи, Олтинсой, Денов, Узун, Сариосиё, Қумқўрғон туман Кенгашлари депутатлари иштирокида  бўлиб ўтди.

        Маърузачилар томонидан тадбир иштирокчиларига халқ депутатлари Кенгашининг ҳуқуқий мақоми, депутатнинг зарур сифатлари, депутатларнинг мажбуриятлари, депутатнинг сессия оралиғидаги фаолияти, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, мурожаатлар билан ишлаши, сайловчиларга ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериш борасида тушунчалар берилди.

       Тадбир давомида шунингдек, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил қилишнинг янгича шакллари, депутатнинг нотиқлик санъати ва нутқ маданияти мутахассислар томонидан амалий жараёнларда кўрсатиб берилди.

 

     Ислом Худойбердиев халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати:

- Халқ депутатлари Денов туман Кенгашига партиямиздан 9 нафар депутат сайланган бўлиб, катта депутатлик гуруҳига эгамиз. Электоратимиз вакилларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бугунги кун депутатидан жонкуярлик ва фидоийликни талаб қилади. Жойларда маҳаллий Кенгашлар сессияларига киритилаётган ва муҳокама қилинаётган масалаларда депутатлардан янада фаолликни талаб қилади.

        Мазкур ўқув семинарлар барча туман Кенгашлари депутатларида чуқур таассурот қолдириб,   ҳуқуқий билимларининг шаклланишида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё  вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+