Депутатлик гуруҳи йиғилиши: ННТ ва ОАВ ҳамкорлиги қай даражада?

06.07.2020 13:07:27

Фарғона вилоятининг “Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти биносида Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 Унда жорий “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни  ривожлантириш йили”га оид вилоят ҳудудий дастурини ижросини таъминлашда ННТларнинг   ОАВлар билан  ҳамкорликда  олиб борган  ишлари таҳлил қилинди.

Бугунги кунда Фарғона вилоятида 794 та нодавлат-нотижорат  ташкилотлари  адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган. Шундан 123 таси давлат ва 299 таси ҳисоб рўйхати  ва 372 таси юридик шахс мақомига эга нодавлат нотижорат ташкилотлари  ҳисобланади.  Ўзбекистон  Республикаси ННТлари миллий ассоциациясига Фарғона вилоятидан 40 нафар  ННТлари аъзо бўлган. 114 нафар ННТлар томонидан ўтган 4 йилда  вилоят бўйича Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг 2 млрд. 795  млн. 560 минг сўм грант маблағлари ажратилган. Жорий йилда ҳам  10 нафар ННТлар танлов ғолиби бўлдилар ва жами 387 миллион сўм маблағ  ажратилди. Шунингдек, ННТ ва фуқаролик институтлари  ўртасида муҳим  ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун ўтказилган танловида вилоятдан бир нафар ННТ ғолиб бўлган ва  унга 400 миллион сўм маблағ ажратилган. 

Телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар орқали  вилоятдаги ННТлар фаолияти, уларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги ишлари, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган грант лойиҳалари асосида  амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари бериб борилмоқда. “Махсус репортаж”,  “Долзарб мавзу”, “Ёшлар вақти”, “Юксалиш”, “Аёл ва тараққиёт”, “Нурли манзиллар” кўрсатувлари орқали фаолиятлари ҳақида хабар, лавҳа, репортажлар тайёрланмоқда. Йил бошидан буён ана шу йўналишда 76 та телекўрсатув, 68 та радиоэшиттириш тайёрланиб эфирга узатилди. Шу билан бирга, вилоят ва шаҳар-туман газеталарида, расмий сайтлар ва ижтимоий тармоқларда ҳам ННТларнинг фаолияти мунтазам ёритилмоқда.  

        Йиғилишда Фарғона телерадиокомпанияси бош муҳаррири Зуфаржон Султонов ҳамкорликда тайёрланаётган кўрсатув ва эшиттиришлар ҳақида  ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари – М.Салимова, Ш.Каримовлар томонидан фаолият самарадорлигини ошириш, ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган тавсиялар берилди.  

 

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+