Депутатлик гуруҳига раҳбар сайланди

16.01.2020 10:01:32

Куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашига янги сайланганлар депутатлик гуруҳи раҳбарини сайлашди. Унга кўра 22-Бахт сайлов округидан вилоят Кенгашига қайта сайланган депутат Салоҳиддин Элмуродов бир овоздан депутатлик гуруҳи раҳбари этиб сайланди.

Маълумот учун: 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайловларда Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлигига партиядан 8 та, яъни Абдуллаева Дилшунос Адхамовна, Элмуродов Салоҳиддин Ҳамидқулович, Умерова Дилфуза Абдураҳимовна, Исмоилов Муҳаммад Рахмонқулович, Райимназаров Ғойибназар Эгамназарович, Сулаймонов Амалиддин Нурбаевич, Қудратов Арипжон Нормаматович, Ботиров Абдураҳман Рўзимбаевичлар сайланган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+