Депутатлик гурухлари доимо халқ манфаатига хизмат қилади

26.11.2020 19:11:38

Жумладан, жорий йилнинг 2-ярим йиллигида партиянинг«Ақлли тиббиётни жорий этиш – давр талаби», «Дори воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш»  ва «Саломатлик йўлида бирлашайлик» лойиҳалари доирасида Нукус шаҳрида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳалари чуқур ўрганилиб, унинг натижалари Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашининг сессия мажлисида муҳокама қилинди ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган муҳим қарорларнинг қабул қилинишига эришилди.

Шунингдек, аҳолининг барча қатламлари орасида, айниқса, ёшларда коррупцияга қарши муросасиз кураш маданиятини шакллантириш, бюрократизмнинг ҳар қандай кўринишларини бартараф этиб, давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, давлат хизматининг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва давлат хизматчиларининг фаолиятини тартибга солиш учун «Одил судлов ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш натижаси тўғрисида»ги масала сессия мажлисида кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, “Адолат” социал-демократик партиясининг мафкуравий ва дастурий вазифаларини амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳалари доирасидаги ишлар партия Нукус шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда тизимли йўлга қўйилган.

Ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида мунтазам равишда маҳаллаларда аҳоли билан мулоқотлар ўрнатилиб келинмоқда. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар  юзасидан тегишли ташкилотларга жами 25 та депутатлик сўровлари юборилиб, деярли барчасидан асослантирилган жавоблар олинди. Масалан, ушбу депутатлик сўровлари натижасида Нукус шаҳри Дарвоз кўчаси, 13-уйда истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони М.Алимовага суяниб юрувчи ускуна олиб берилган. Нукус шаҳридаги “Қурилишчи”, “Сарбиназ” ва “Таслақ” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўчаларга янги электр симлари ва чироқлари ўрнатилиб берилди ва 4 нафар ишсиз ёшлар иш билан таъминланди. Бундан ташқари тадбиркорлик учун кредит олиш ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар ҳам ўз ечимини топди.

Шу қатори депутатлар томонидан ҳар чоракда ўз сайловчилари билан  учрашувлари ва ойига 2 марта фуқаролар қабули мутазам таризда амалга оширилиб келинмоқда. Бунинг натижасида пандемия даврида депутатлар эҳтиёжманд оилаларга кўмак қўлларини чўзиб, жами 10 миллион сўмга яқин турли кийим-кечаклар ва озиқ-овқат маҳсулотларини бепул етказиб берди.

Партия депутатлик гуруҳи бундан кейинги фаолиятида ҳам ушбу йўналишлар бўйича ишларни давом эттиради ва ўз сайловолди дастуримизда белгиланган аниқ вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

 

Улбосин СЕЙТЖАНОВА,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар

Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+