Депутатнинг тўрткўлликларга моддий ёрдами

01.08.2020 13:08:20

Ҳозирги карантин даврида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш жуда муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасидаги «Адолат» СДП фаоллари ташаббуси билан савоб ишлар ҳамжиҳатликда давом этиб келмокда.

Айниқса, партиямиздан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар томонидан биринчи навбатда маҳаллалардаги ёлғиз кексалар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оила аъзолари  ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмаклар кўрсатилмоқда.   

Жумладан, Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши депутати Улуғбек Хусайний ташаббуси билан тумандаги «Марказобод» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳамкорликда маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб уларга «Қорақалпоғистон  Бунёдкор» МЧЖ томонидан тайёрланган турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари   шу ташкилот раҳбари номидан хайрия сифатида тарқатилиб чиқилди.

Депутатимизнинг ташаббуси билан ташкил қилинган бундай савобли ва хайрли ишларидан  маҳалла аҳолиси ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Бундан ташқари Тўрткўл тумани ҳокимлиги ўзининг расмий @turtkulhokimuz_bot телеграмм тармоғи орқали депутатимизга ўз ташаккурини билдирди.

Улуғбек ака чарчаманг, бугунги синовли кунларда ўзингизнинг тарғибот-ташвиқот ишларингиз билан туманимиз аҳолисини қўллаб-қувватлаб, туман ҳокимлиги билан биргаликда олиб бораётган ишларингизни кўриб хурсанд булдик. Ташаббусларингиз билан ўзингиз истиқомат қилаётган маҳалладаги кам таьминланган, шунингдек, нуроний фуқаролардан хабар олиб, уларга кўтаринки руҳ бағишлаб қилган савобли ишларингиз бизни қувонтирди.

Ҳайрия ишларида қатнашиб ёрдам кўрсатиб келаётган саховатли инсонларимиз сафи кенгайиб юртимизнинг фахрига айланмоқда.

 

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+