Диққат, “Адолат” радиосидан гапирамиз!

26.03.2020 15:03:55

Қўрғонтепа тумани “Деҳқон бозори”да Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши ташаббуси билан “Сизга саломатлик тилаймиз” мавзусида радиолойиҳа йўлга қўйилди. “Диққат, “Адолат” радиосидан гапирамиз”, дея сўз бошлаган партиядошларимизнинг биринчи эшиттириши коронавирусни олдини олишда шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш зарурлиги, касалликдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро биринчи навбатда ўз саломатлигига эътиборли бўлиши хусусида сўз юритилди. Тиббиётчи-сафдошларимиз ўз  маслахатларини берди.

Шу куни  ҳомийлар ёрдамида фуқароларга ниқоб ва антисептик воситалар ҳам тарқатилди. Айтиш мумкинки, ҳозирги вазиятда бу жамоатчиликни биз “адолатчилар”га бўлган ишончини оширмоқда.

                                              

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+