Элни бой қилувчи инновацион ғоя

24.02.2021 17:02:44

Шиддат билан тараққий этиб бораётган бир даврда ҳар бир соҳада инновация ва изланиш янги ютуқларга эришиш, мустаҳкам рақобатни йўлга қўйишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши ҳеч биримизга сир эмас. Айнан давлатимиз раҳбарининг халқни фаровон, элни бой қилувчи инновацион ғояларидан бири бу кластер тизимининг мамлакатимизда кенг жорий этилаётгани десак муболаға бўлмайди.

Кластер бу - ягона технологик занжирга бирлаштирилган корхоналар тўплами, аҳоли турли қатламларини ўзида жамловчи боғлам, айни пайтда соҳада инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичи ҳамдир. Чунки кластер туфайли хом ашё қайта ишлашнинг барча босқичидан ўтиб, экспортбоп тайёр маҳсулотга айланади. Содда қилиб айтганда, кластер тизими моҳиятдан бир мажмуа доирасида бир жамоа бўлиб ерларни шудгорлаш, чигит экиш, ғўзани парваришлаб, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш, хом ашёни қайта ишлашгача бўлган барча фаолиятни ўз ичига қамраб олади. 

Энг муҳим жиҳати мазкур жараёнларда барча ишчи ходимларнинг манфаатлари бир бутунликда бўлади, уйғунлашади. Яъни, хом ашё етиштирувчидан тортиб, уни қайта ишловчиларгача бўлган барча ишчи-ходим маҳсулот сифатига бирдек жавобгар бўлади. Чунки шунга яраша охирги товарни сотишдан пайдо бўладиган қўшимча қийматнинг бир қисми шу ишга бош қўшган меҳнаткашларга тақсимланди. Бундай рағбат уларни номигагина эмас, балки сидқидилдан меҳнат қилишга ундайди. Кластер фақат иқтисодий самарадорлиги юқорилиги билан эмас, аксинча, ижтимоий аҳамияти катталиги жиҳатидан ҳам ажралиб туради. У барчани битта жамоа бўлиб бир мақсад сари ҳаракат қилишга ундайди.

Маълумотларга кўра сўнгги ўн йилликда бутун дун­ёда иқтисодиётнинг рақобат­бар­д­ош­лилигини оширишнинг мақсадида энг кенг тарқалган самарали усулларидан бири кластер усулидан  фойдаланиш йўлга қўйилган. Ривожланган давлатлардан Хитой Халқ Республикасида автомобилсозлик, кимё, фарма­цевтика, электротехника, маиший техникалар, тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари, қури­лиш, қишлоқ ва ўрмон хўжа­лиги, балиқчилик каби кўплаб соҳа­ларда кластер усулида иш олиб борилаётгани фикримизнинг далилидир.

 Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда енгил саноат корхоналарининг кластер усулидан кенг фойдаланиши ҳудудда етиштирилаётган пахта хом ашёсини шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишлаш, тайёр трикотаж маҳсулотларини экспортга йўналтириш ва жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилиши билан бир қаторда мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшади, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, турмуш даражасини кўтарилишига ва уларнинг оилавий даромадлари ошишига замин яратади. 

 

Санобар МИРСАИДОВА,

Халқ депутатлари  Самарқанд вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+