Энди Бағдод туманида ҳам поезд тўхтаб ўтади

24.02.2021 12:02:26

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Фурқат поезд станциясида “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги поездлар тўхтаб ўтадиган бўлди. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Гулбаҳор Саидғаниеванинг саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий самарасини берди.

–Депутатлик режамга киритган масалаларимдан бири Бағдод темир йўл станциясида поездларнинг тўхтаб ўтишига эришиш эди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева. – Транспорт вазирлигига икки марта депутатлик сўрови киритиб,   поезд тўхтаб ўтиши масаласини кўтаргандим. Чунки бу Бағдоддан ташқари, Бувайда, Фурқат, Риштон каби туманлар аҳолиси учун ҳам катта қулайликдир. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишида сўз олиб, Транспорт вазири лавозимига номзоди тасдиқланган Илҳомжон Рустамович Маҳкамовга шу масалани  билдирдим. Шукрки, натижа узоқ куттирмади. 

Эндиликда 24 февралдан Бағдодда поезд тўхтаб ўтади.

 

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+