Энг ёш депутат – “Журъатлилар партияси” сафида

20.01.2020 12:01:26

Мақсадга эришишда инсонга билдирилган ишонч энг катта қадамлардан бири саналади. Айнан мен каби ёшларга бундай имкониятнинг берилиши ёшларни ўз вақтида иқтидори ва салоҳиятини намоён этишига, билим ва тажрибасини оширишига хизмат қилмоқда. Жумладан, бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП сафида фолият кўрсатиб келаётган ёшларга ҳам партиянинг юксак сиёсий тажрибага эга раҳбарлари томонидан ана шундай ишонч билдириб келинмоқда. Бунга 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги сайлови жараёнига бағишланган тарғибот тадбирларида ҳам барча юртдошларимиз яна бир бор амин бўлишди.

Партия ўз сайловолди дастурида белгиланган ёшларга оид сиёсатини айнан ёшларга минбар бериш орқали етказиб берди. Бундай ишончнинг билдирилиши мен каби ёш сиёсатчининг сиёсий жараёнларда ҳар 5 йилда бир бор бўладиган кураш майдонида тўлақонли тобланиш имкониятини берди.

Ҳеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, Ўзбекистон “Адолат” СДП -журъатлилар партияси. Партия жуда кўп жараёнларда бугунги ислоҳотларнинг асосий кучи бўлган ёшларга ҳеч қандай ҳадиксиз имконият ва минбар яратиб берди. Жумладан, партия номзодлари сафига аёлларни кенг жалб этгани ва уларнинг сайланишига эришганлиги, илк бор сайловлар жараёнида блогерлар номзодини илгари сурганлиги, сайловолди дастурида мамлакатимиз ёшларига олий таълим олишига имконият яратиш борасидаги ғоялари шулар жумласидандир.

Мана шундай сиёсий майдонда яратиб берилган минбарлардаги тобланиш орқали халқимиз ва сайловчилар ишончини қозониб “Адолат” СДПдан маҳаллий кенгашларга сайланган энг ёш депутат бўлдим. Шунингдек, сайлов якунлари бўйича 90 кунлик сайлов тарғиботи кампаниясидаги хизматларим партиянинг юксак мукофати “Адолат” кўкрак нишонига муносиб топилди. Бундай яна бир юксак ишончнинг билдирилиши менга улкан масъулият юклайди. Келгуси фаолиятим давомида партиянинг сайловолди дастурида белгиланган ғоя ва ташаббаусларни амалиётга кенг жорий этиш, партиянинг халқимиз орасидаги танилувчанлигини янада ошириш учун бор куч ва ғайратим билан меҳнат қиламан. Асосий мақсадимиз жамиятда қонун устуворлигига эришиш, халқимизга муносиб турмуш шароитини яратишдир.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Марказий аппарати сектор мудири,

Арнасой туман кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+