Эзгу ғоялар

23.02.2021 16:02:17

Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқида 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, одамларнинг дард-у ташвишлари, ҳаётий муаммоларини жойида ҳал этиш бўйича ўзига хос янги тизим яратилгани нечоғлик муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумки, юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “темир дафтар” тузилган эди. Энди худди шунингдек, ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” шакллантирилди. Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ёшлар, хотин-қизлар киритилиб, улар билан тизимли, манзилли ишлар йўлга қўйилди.  Энг муҳими, жойларда   “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида хатлов ўтказилмоқда. Бунда адолатсизликка йўл қўймаслик, ҳеч ким эътибордан четда қолиб кетмаслиги учун тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида жадал  ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда  аҳолини камбағалликдан чиқариш,  хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш тизими бўйича ижобий тажрибаларни ўрганиш ва улардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Маданий-маърифий, тарғибот  ва спорт тадбирларига аҳолининг  уюшмаган қатлами, “Темир дафтар”га киритилган оила вакиллари, эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда кекса авлод вакиллари,  тадбиркор ва фермерларни кенг  жалб этишда биз партия фаоллари, депутатлари ҳам фаол  ва камарбаста бўламиз. 

 

 

Бобур МАМИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти

Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+