Фаолият танқид ва таҳлил билан кўриб чиқилди

07.09.2020 10:09:28

 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгашининг навбатдаги II Пленуми карантин талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказилди. Пленумда партия Нукус шаҳар Кенгаши аъзолари, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтди.

Пленум мажлиси кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 2020 йилнинг 1-ярим йилликдаги ижроси ва 2020 йилнинг 2-ярим йиллигидаги устувор вазифалари танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилди.

Ассосан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди. Ҳисобот даврида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳалари ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилди. Шунга қарамасдан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан сессия мажлисида фақат 1 та масала кўрилганлиги мажлисда танқид қилиниб ўтилди.

Бундан ташқари партия лойиҳалари доирасидаги тадбирларни кучайтириш, ОАВлари, турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда партия фаолиятига тегишли материалларни мунтазам жойлаштириб бориш, янги бошланғич партия ташкилотлари сонини очириш, партия аъзолик бадал режасини тўлиқ бажариш, ҳар ҳафтада чиқадиган “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси обунасини кучайтириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари партиянинг барча тузилмалари эътибори марказида бўлиши зарурлигига эътибор қаратилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги бўшаган депутатлик ўрин учун бўлиб ўтадиган депутатлик сайловда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатиладиган номзод сайлаб олинди.

Пленум якунида партиянинг барча бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди ва тегишли қарорлари қабул қилинди.

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+