Фарғонада партия лойиҳалари иш бердими?

10.10.2019 17:10:51

Ўзбекистон “Адолат” СДП Учкўприк туман партия ташкилотининг  Учкўприк тумани ҳокимлигида VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Кун тартибида турган биринчи масала юзасидан партия ташкилоти раиси Л.Туранов сўзга чиқиб, “Ўзбекистон “Адолат” СДП Учкўприк туман Кенгашининг ҳисобот даврида партиянинг “Адолат - ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” Сайловолди дастури ижроси юзасидан маъруза қилди.

Шунингдек,  Халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгаши депутати Б.Охунов, партия фаоли Г.Умаровалар сўзга чиқиб, масала юзасидан фикрлари ва тавсияларини билдириб ўтдилар.

Халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгашидаги партия гуруҳининг 2015-2019 йилларда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи  тингланди.

 Таъкидланганидек, 2018 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоби ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси тақдим этилди.         Мазкур Мурожаатнома мазмун-моҳиятига кўра, энг аввало, халқ манфаати йўлида хизмат қилиш, халқ билан мулоқотни давом эттириш, одамларни ҳаётдан рози қилиш, келажакка ишончини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу борада ҳали ечимини кутаётган масалалар, вазифаларни белгилаб берувчи дастуриламалга айланди.

 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жойларда олиб борган ўрганишлар, сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар давомида халқ манфаати йўлида амалга оширилган ишлардан  фуқароларнинг эртанги кунга ишончи тобора юксалиб бормоқда.

Учкўприк туман Кенгаши ўз фаолияти ва дастурий вазифаларини танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиб, электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан мулоқот қилиш, муаммоларни жойида ҳал этишнинг самарали механизмларини яратишга қаратилган “Йўл харитаси” ижрога йўналтирилди.

Хусусан, ҳисобот даврида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган партия лойиҳалари ҳаётга самарали татбиқ этилди.

Жумладан, партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.

Партиянинг ишчи гуруҳлари томонидан туман бўйича жами
31 маҳаллалардаги 340дан ортиқ хонадонларга ташриф буюрилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан келиб тушган
50 ортиқ мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилотларга
депутатлик сўровлари юборилиб, масалалар ўз ижобий ечимини топди. 12 ортиқ мурожаатлар мутасадди органларни жалб этилган ҳолда ва 40 ортиқ мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Тан олиб айтиш жоизки, туман Кенгаши депутатлари томонидан партия лойиҳалари доирасида сессия муҳокамасига ҳамда доимий комиссияларга бирорта ҳам масала киритилгани йўқ.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Учкўприк туман Кенгаши томонидан “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими (тез тиббий ёрдам, патронаж хизмати, оилавий поликлиника ва ҚВПлар фаолияти) билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳлари шакллантирилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.

Партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатларини чуқур ўрганилди ва юзага келган муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этишда туман депутатлари томонидан амалий ишлар қилинди.

Партиянинг “Таълим сифати-партия нигоҳида” лойиҳаси доирасида туман Кенгаши аъзолари ва депутатлари  биргаликда туман Халқ таьлими бўлимига қарашли умумий ўрта таьлим мактабларини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, “Яхши касб – етук мутахассис – муносиб иш ҳақи” лойиҳаси доирасида ҳам бир қатор тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Партиянинг аҳоли билан мулоқотини, тарғибот-ташвиқот ишларини, ОАВ билан ҳамкорлигини кучайтириш борасида асосан  “Сиёсий-ҳуқуқий  билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида  мамлакатда бўлаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини аҳолига тушунтириш, чиқаётган Президент Фармон ва қарорларининг мазмун –моҳиятини фуқароларга кенг очиб бериш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида туманимизда ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларга бириктирилган фаол лекторларимиз томонидан сиёсий-ҳуқуқий  ўқувлар ташкил этилмоқда. Йил бошидан 32 та сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, унда 360 нафар иштирокчи қатнашган.

Тўғри, муаммолар йўқ эмас, аммо туман Кенгашида мавжуд камчиликларни бартараф этиб бориш мақсадида ҳар ойда партия вилоят Кенгаши томонидан фаолиятимиз ўрганилмоқда, мавжуд камчиликлар юзасидан тегишли таклифлар берилмоқда.

Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида халқимизни қийнаётган, тараққиётимизга ғов бўлаётган кўпдан-кўп муаммолар очиқ-ойдин таҳлил қилинар экан, барча даражадаги раҳбарлар ва халқ депутатлари фаолиятини яна бир бор танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик асосида ташкил этиш зарурлиги ҳам таъкидланди. Бу эса барча-барчамиздан янгича фикрлашни, машаққатли меҳнат ва тинимсиз ҳаракатни талаб этади.

Зеро, муҳтарам Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”.

 Конференцияда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

 Шундай мазмундаги конференциялар Қувасой  шаҳри, Данғара, Олтиариқ, Қўштепа, Фарғона, Ёзёвон туманларида ҳам бўлиб ўтди. 

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+