“Фарход” бозоридаги ҳолат қониқарлими?

21.03.2020 13:03:46

Юртимизнинг кўпгина жойларида озиқ-овқат нархлари кескин ошиб кетаётганлиги ҳақида одамларни чалғитадиган турли хил фикрлар айланиб юрибди. Бунга аниқлик киритиш мақсадида пойтахтимизнинг гавжум бозорларидан бўлган “Фарход” бозори “Адолат” СДП депутатлари иштирокида ўрганилди.

Бозор ичкарисига кириб борилганда ҳар доимгидек ғала-ғовур, бозор расталари харидорлар билан гавжум. Фарқли жиҳати, кўпчилик ҳимоя ниқоблари билан юзини тўсиб олган. Шу аснода дўкон пештахталарига илинган нархомалар билан ҳам қизиқилди. Хеч қандай ўзгариш йўқ. Ҳаммаси жойида. 1 кг. картошка ва шолғом 2500 сўм, 1 л. кунгабоқар ёғи 10 500 сўм, 1 кг. мол гўшти 39 000 сўм, сабзи ва пиёз 2500 сўм, карам 1500 сўм, турп 2000 сўм, тухум 650 сўм экан. Қолаверса, полиз махсулотларининг заҳираси ҳам мавжуд. Демак, хавотирланиш ва ваҳимага ҳеч қандай асос йўқ.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+