Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

17.01.2020 15:01:51

Сайловлар ўтгандан сўнг баъзи фуқаролар онгида “депутатлар йўқ бўлиб кетади, уларни то кейинги сайловгача топиш мушкул”, деган тушунча пайдо бўлади. Сайловчиларга кўплаб ваъдалар берган Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар фаолияти бу фикрларни йўққа чиқариши табиий. Чунки, депутатлик фаолиятини чуқур ҳис қилган фидойи депутатлар жойларда ўз фаолиятларини аллақачон бошлаб юборишди. Жумладан, куни кеча Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Луиза Хикматова “Тараққиёт” маҳалла фаоллари билан учрашиб, у ердаги аҳоли муаммолари бўйича мурожаатларини ўрганиб чиқди.

Унда ички йўлларнинг ҳамда кўп қаватли уйлардаги лифтларнинг таъмирталаблиги, баъзи кўп қаватли уйлардаги томлардан чакки ўтаётганлиги, уларни УЖМШ (уй-жой мулкдорлари ширкати) билан ҳамкорликда жорий ва капитал таъмирлаш масалалари, уйларнинг ертўла қисмидаги қувурларнинг чириши натижасида сув тўпланиши ҳамда турли ҳашоратлар кўпайиши аҳолига ноқулайликлар туғдираётганлиги масаласи кўтарилди.

Депутат Луиза Хикматова мутасадди ташкилотлар билан ушбу масалаларни ҳал этишга ваъда берди. Учрашув давомида сўзга чиққан маҳалла фаоллари бу муаммолар йиллар давомида йиғилиб келганлиги ва бир-икки кунда ҳал этиш мушкул эканлигини айтиб ўтишди.

Муаммоларни ҳал этишда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик режалари тузиш учун депутатлик сўрови чиқарилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+