ФУҚАРОЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОШ МАҚСАДИ

22.02.2021 18:02:19

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида иштирок этиши ва нутқ сўзлаши том маънода бутун мамлакат ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга. 

Қайд этиш керакки, сўнги тўрт йилда юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда мисли кўрилмаган туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу ислоҳотларни нафақат Ўзбекистон халқи балки,  бутун дунё ҳамжамияти тўла ҳис этиб эътироф этмоқда.

Айниқса, юртимиз тарихида судлар томонидан бирор марта бўлсада, суд ҳукми эълон қилинган фуқароларга нисбатан оқлов ҳукми эълон қилинмаган йиллар ҳам бўлганлиги демократик давлатлар учун тасавур қилиб бўлмайдиган ҳол. Бироқ, бизнинг мамлакатимиздаги суд идоралари фаолиятида шундай даврлар борлиги афсуски аччиқ ҳақиқатдир. Айнан мазкур соҳадаги Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг қатъий ислоҳотлари натижасида судлар томонидан кейинги йилларда 2 минг 273 фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, жиноят йўлига билиб-билмай кирган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларни маҳалла ва жамоатчилик кафиллигига олгани учун уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмади. Инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузганлиги учун ҳуқуқ-тартибот идораларининг 60 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилганлиги бу борадаги ислоҳотларнинг амалий исботидир.

Бундан ташқари гендер тенглик масалаларида ҳам мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишлар, қатъий ислоҳотлар олиб борилмоқда.

  Умуман олганда мамкалатимизда сўнги йиллардаги туб ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилганда Ўзбекистон Республикасининг оддий фуқароси сифатида ислоҳотларни асрга таътигулик ўзгаришлар эканлигини бугун ҳақли равишда эътироф этамиз.

Зеро Президентимизнинг Олий минбардан туриб, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принцип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилади ва фаол илгари суради – дея билдирган фикрлари барча юртдошларимизни янги ва янада янги марралар сари илҳомлантираверади.

Фозил БАҲРОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий

вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+