Фуқароларнинг депутатларга мурожаатларини соддалаштирамиз

14.01.2020 13:01:00

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутатлар йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда Тошкент шаҳар Кенгаш раиси, туман раислари, сайланган депутатлар ва партия ходимлари иштирок этди. 

Йиғилишда Кенгаш раиси Б.Валиев Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутатларни табриклади. Б.Валиев ўз нутқида “Бугундан бошлаб елкамизга катта масъулият олдик, у ҳам бўлса, халқ ишончи, фуқароларга берган ваъдаларимизни устидан чиқиш, муаммоларнинг ечимини топиб, ҳалқимизга ёрдам бера олишимиздир. Фуқароларнинг ишончи бугун бизни депутатлик мақомига етказди. Зеро, улар бизга ишониб овоз бердилар. Биз албатта, халқимиз ишончини оқлашимиз керак. Жоиз бўлса, муаммоларни биргаликда ўрганиб, уларнинг ечими бўйича янгича усулларни ўйлаб топишимиз керак”, дея таъкидлади.

Йиғилишда 19-Файзобод сайлов округидан сайланган депутат Тошпўлат Матибоев барча депутатларни фуқароларнинг муаммоларига жиддий эътибор билан ёндашиб, ҳар бир депутат ўзи сайланган ҳудудда аҳолининг муаммоларини ва мурожаатларини ўрганишда янгича ёндашув таклиф этди. Муржаат ва муаммоларни тоифаларга ажратиб, ҳар бир йўналишни айнан мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда, махсус жадвалга солиш ва шу асосда депутатнинг фаолиятини партия томонидан мувофиқлаштириш имкони яратилиши таъкидланди.

Ушбу фикрларга қўшимча қилган 6-Чўпонота сайлов округидан сайланган депутат Обиджон Латипов бугунги кунда фуқаролар билан ишлашнинг эскича, яъни қоғозбозлик усулидан воз кечиш кераклигини, депутат сайловчилари билан юзма-юз жонли мулоқат ўрнатиши, уларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларнинг ечими бўйича тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари билан алоқа ўрнатиш кераклигини таъкидлади.

Барча депуталар қонунга таянган ҳолда биргаликда ишлашга ва бир-бирини қўллаб-қувватлашга келишиб олишди.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+