Гендер тенглиги- амалдаги ислоҳотларнинг муҳим омили

01.03.2021 19:03:39

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қумқўрғон туман “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан тумандаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич партия ташкилотида "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда Вилоят Кенгаши вакиллари, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши депутатлари, БПТ аъзолари, педагог-ўқитувчилар ва мактаб жамоаси иштирок этди.

Тадбирни партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилафрўз Раҳматова очиб, иштирокчиларни тадбирдан кўзланган мақсад ва вазифалар билан таништириб ўтди.      

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда аёлларга ғамхўрлик кўрсатиш ва хотин-қизлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, юртимизда давом этаётган муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда аёлларга қаратилаётган эътибор, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ҳамда давлат бошқарувидаги аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир давомида ана шулар ҳақида сўз юритилиб, аёллар барча соҳада ҳам эркаклар билан бир қаторда фаолият олиб боришга ҳақли эканлиги маърузачилар томонидан таъкидланди. Бу ўринда фақат улардан ташаббус ва шижоат талаб этилади.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига партия вакиллари томонидан тегишлича жавоб берилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+