Гулрух Агзамова: Демократия – бизнинг ягона йўлимиз

25.01.2020 14:01:08

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномаси Янги Ўзбекистон тарихида фундаментал стратегик воқелик бўлди.

Бунда Ўзбекистоннинг келгуси 5 йиллик ривожи ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, маданий-маърифий соҳалардаги жадал ислоҳотлар кўламида аниқ вазифалар, устувор тамойиллар, мақсадли маблағларнинг ажратилишида ўз аҳамиятини белгилади.

Мурожаатномада халқни анчадан бери ўйлантириб келаётган муаммоларга, уларни амалий ечими йўлидаги сунъий тўсиқларга, инсон ҳуқуқлари пароканда бўлаётган коррупциянинг омиллари ва манбаларига, йиллар давомида емирилган илмий тадқиқотлар тизимига, тарихий сиймоларга бўлган бепарволик каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ва мазкур муаммоларни бартараф этишдан асосий мақсад – халқнинг меҳрини қозониш, янги парламентга ишончини оқлашдан иборатлилиги таъкидланди.

Бугунги таҳликали замонда замонавий, инновацион билимларга эга бўлмаслик, фаолиятимизга вазирлик раҳбаридан то оддий талабагача рақамли технологияларни татбиқ қилмаслик, ўз малакасини узлуксиз ошириб бормаслик, ўз маконини, миллатини, халқини, асосийси, Ватанини ҳимоя қилмаслик, таъбир жоиз бўлса, унга хиёнат қилиш билан белгиланмоқда. Давлат раҳбари таъкидлаганларидек, “Илм йўқ жойда жаҳолат, қолоқлик ва тўғри йўлдан адашиш бўлади”.

Президентимиз томонидан 2020 йилнинг Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланиши замонавий Ўзбекистон тарихида мамлакатимизнинг келгуси йиллардаги ривожланишининг энг устувор йўналишларини белгилаб берувчи муҳим воқеликка айланди.

Шу билан бирга, 2020 йил синов ва машаққат йили деб ҳам эътироф этилди. Бинобарин, барча даражадаги раҳбарлар ва халқ депутатларидан қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик, янгича фикрлаш, машаққатли меҳнат ва тинимсиз ҳаракатни, изланишни талаб этади.

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, энг аввало Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ўз ҳаётидан рози бўлган ҳолда яшашига эришиши лозимлигига қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унда бир қатор янги йўналишлар, жумладан, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Жамоатчилик палатасини, парламент ва Президентга ҳисобдор алоҳида Коррупцияга қарши органни ташкил этиш, прописка тизимини оптималлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Концепциясини, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури, “Ўзбекистон ёшлари – 2025” Концепцияси, Миллий малака тизимини ишлаб чиқиш каби таклифлар илгари сурилди.

Шу билан бирга, Парламентга янги Қонунлар, жумладан, “Фуқароликни олиш тўғрисида”, “Давлат молиявий назорати тўғрисида”, “Давлат рақобати тўғрисида”, “Шифокорнинг мақомини ошириш тўғрисида”, "Кинематография тўғрисида”, “Кооперация ва кластер тўғрисида”ги қатор қонунлар лойиҳасини ишлаб чиқиш юклатилди.

Мурожаатномада Давлат раҳбарининг таълим олишда аҳолининг барча қатламларига алоҳида эътибор берганлари, айниқса, қизларимиз учун алоҳида грантларнинг жорий этилиши, “Меҳрибонлик уйи”даги ёшларнинг ижтимоийлашуви бўйича алоҳида дастурларнинг ишлаб чиқиш тўғрисидаги аниқ кўрсатмалари 2020 йилда ҳар биримиздан зийраклик, уюшқоқликни, обод Ватан равнақи йўлида бирлашиб якдил ишлашни талаб этмоқда.

Гулрух АГЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+