Ғурур ва ифтихорнинг буюк тимсоли

05.07.2020 15:07:24

Давлат герби – халқимизнинг  эрки, бахти, ғурури, буюк тимсолидир. Давлатимиз гербига  қараган юртимизнинг ҳар бир фуқароси борки унда Ватанимиз тарихи, бугуни, келажаги билан боғлиқ орзу-интилишларини ҳис қилади ундан  ундан қувват олади.

 “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳар Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан шаҳар Халқ таълими бўлимида “Ўзбекистон Республикаси давлат герби-ғурур ва ифтиҳоримиз" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлари Гулзира Шарипова иштирокчиларга муқаддас рамзлар, уларнинг давлат бошқарувидаги ўрни, гербнинг миллий, сиёсий, ижтимоий хусусиятлари, жўғрофий ва бошқа белгиларини шартли равишда ифодалайдиган тамға-белги эканлиги тўғрисида муфассал маълумотлар берди.

Таъкидланганидек, давлат рамзлари бизни юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи йўлида бирлаштириб, мамлакатимиз мустақиллигини ҳамиша кўз қорачиғидай асрашга, буюк аждодларга муносиб ворис бўлишга, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этади.

Давлат рамзлари – байроқ, герб, мадҳиямизда буюк ўтмиш ва юксак маданиятга эга бўлган халқимизнинг шон-шарафи, ғурури, ор-номуси, тарихий хотираси ва келажак сари интилишлари мужассамдир. Мана шу рамзларни эъзозлаш орқали қадр-қимматимизни, мамлакатимиз истиқболи, демакки, ўзимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаймиз. Мамлакати билан фахрланадиган инсон ҳамиша миллатга саодат бахш этадиган улуғ ишларга қодир бўлади. Бу - кўксида Ватан деган муборак номни гард юқтирмай олиб юришни ўзига шараф деб билганлар байрами. Бу янги Ўзбекистонни бунёд этишга сидқдилдан интилаётган мардона халқимиз байрами, бу-ўз илми, касб кори, фидойилиги билан буюк аждодларга мос равишда қадам ташлашга интилаётган Ватаннинг ўктам ёшлари байрами. Бу - бир бутун Ватанга айланган Ўзбекистонликлар байрами!

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлари Гулбаҳор Абдуллаева, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Улуғбек Абдуназаровлар томонидан Давлат герби ҳақида билдирилган мана шундай фикр-мулоҳазалар тадбирнинг юқри савияда ўтишига хизмат қилди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+