Халқ бирлашганида буюкдир

07.04.2020 18:04:45

Карантин пайтида коронавирусдан ўзимизни эҳтиёт қилиш талабларига риоя қиляпмизми? Ижтимоий тармоқларда, ойнаи жаҳонда, даврий матбуот саҳифаларида мазкур масала бўйча бир-бирини тўлдирадиган маълумотлар кенг ва атрофлича ёритиб келинмоқда. Шунга қарамасдан айрим фуқароларимиз карантин талабларига тўлалигича риоя қилмасдан, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этмоқдалар. Турли хил баҳоналар билан енгил машинлар юрадиган катта йўлларда, йўлакчаларда, узоқ масофада жойлашган бинолар оралиғида карантин талабларига риоя қилмаганликлари ачинарли ҳол. Бундай ножўя хатти-ҳаракат  унинг бир ўзи эмас, бир неча кишининг коронавирус касаллигини юқтиришга сабаб бўлади.

Барчамизнинг хабаримиз бор, жорий йилнинг 3 апрель куни  Президент Шавкат Миризиёев  мурожаатномаси орқали ўзимизни, оила аъзоларимизни, қавм-қариндошлармизни, маҳалла ва гузарларда истиқомат қилувчи инсонларни коронавирусдан эҳтиёт қилишимизни қайта-қайта эслатди. Ҳар биримиз соғлиғимизга бефарқ бўлмаслигимиз керак! Биргаликда, ҳамжиҳатликда карантин талабларига риоя қилган тартибда коронавирус касаллигини енгиб чиқамиз, албатта.

Карантин пайтида оила аъзоларимиз билан биргаликда буюк аждодларимиз томонидан яратган, инсоний фазилатларнинг камол топишига бевосита хизмат қиладиган дурдона асарларни мутолаа қилиш орқали маънавий-маърифий савиямизни оширишга эътиборни кучайтиринг. Шу билан биргаликда, бўш вақтингизни бандантарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишга ажратинг. Онлайн ва масофавий машғулотлар ҳамда  видеодарсларини ўзлаштиришда келажаги порлоқ фарзандларимизга кўмаклашайлик. Санитария-гигиена қоидаларига  тўлалигича риоя қилишни ҳам унутмаслигимиз лозим. Донишманд аждодларимиз айтганларидек  “Бирлашган халқ буюк ва қудратлидир!”.

Таваккал ЧОРИЕВ,

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+