Халқ манфаати учун хизмат

23.01.2020 10:01:36

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғиждувон туман Кенгашида “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши, уларнинг доимий комиссия ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлик фаолиятини ташкил этишнинг айрим жиҳатлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши раҳбари, туман депутатлари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси ҳар бир депутатга ўз вазифалари, ўрганилган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровларини йўллаш тартиби, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш доимий комиссия ва сессияларга масалаларни киритиш борасида ўзининг фикрларини билдириб, тажрибаси билан бўлишди.

Партия вилоят Кенгаши ташкилий ишлар бўйича раис ўринбосари Рауф Сувонов ҳар бир депутатнинг халқ билан ишлаш механизми борасида тўхталиб ўтди. Мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари Санжар Майдонов партия лойиҳалари доирасида олиб бориладиган ўрганишлар ҳамда улар юзасидан таклифларни қайд этиб бориш, хонадонма хонадон юриб, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, сиёсий ўқувлар ташкил этиш орқали аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш, мавжуд соҳалардаги камчиликларнинг олдини олиниши учун ўз таклифларини мунтазам равишда киритиб бориш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш сўнгида депутатларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+