Халқнинг эътирофи - энг катта мукофот

23.02.2021 21:02:44

Аввал хабар берганимиздек, шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимованинг мамлакатимиз тараққиёти, халқ билан мулоқот, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган амалий ишлардаги фаоллиги муносиб баҳоланиб Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши томонидан “Адолат” кўкрак нишонига сазовор топилган эди. 

Куни кеча шаҳримиздаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда кўкрак нишони ўз соҳибига топширилди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ижодкорлар, депутатлар, партия аъзолари, ёшлар иштирок этдилар. 

 

 

Тадбирда сўз олганлар шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова партиянинг фаол аъзоси сифатида “Инсон манфаати ҳар нарсадан устун” деган ғоя асосида олиб бораётган самарали фаолиятлари ҳар бир фуқаронинг қалбидан мустаҳкам жой олиб, уларни Ватан тараққиётига ҳисса қўшиш, рўй бераётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшашга ундаётганини юксак эътироф этдилар.

 

Сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова албатта бундай эътироф ва ишонч келгусида аҳоли турмуш шароитини яхшилашдек асосий вазифани янада масъулият билан бажаришга ундашлигини, халқнинг эътирофи энг катта мукофот эканлигини, бугун Каттақўрғон шаҳрини ҳар томонлама ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишларда каттақўрғонликларнинг мана шундай ишончи ва қўллаб-қувватлашига таянишини таъкидлади. 

 

Шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

 

 

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+