Ҳарбий қисмда ўқувчи-ёшлар билан учрашув 

15.01.2021 17:01:32

Ўзбекистондек жаннатмакон, гўзал ва бетакрор диёримизнинг дунёга танилишида Миллий Қуролли Кучларимизнинг салмоқли ўрни бор. Мамлакатимиз тинчлиги, хавфсизлигини таъминлаш, тараққиёти ва фаровонлиги йўлида Қуролли Кучларимиз хизматчилари зобит ва аскарлари куну – тун зийраклик билан мамлакатимиз сархадларини қўриқламоқдалар.

Ёшларни ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан таништириш орқали ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши  ташаббуси билан  шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Ватан-мукаддас, уни химоя килиш шарафли бурчдир” мавзусида ҳудуддаги  71201 - сонли ҳарбий қисмда  умумтаълим мактабларидан  200 дан ортиқ ўқувчи ёшлар  ташрифи уюштирилди.  

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Қуролли Кучларимизни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш, уларда миллий армияга бўлган ифтихор туйғусини ошириш мақсадида  ташкил этилган мазкур тадбирда ўқувчилар ҳарбий қисм  фаолияти, ҳарбий қурол ва техникалар, у ерда  яратилган шарт-шароитлар шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари қай даражада жорий этилгани билан яқиндан таништирилиб, уларни қизиқтирган саволларига мутахассислар батафсил жавоб бердилар. Эътиборли жиҳати, аскарларнинг қурол-аслаҳалар билан ва қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини юксалтиришга хизмат қилди. Ёшлар ҳарбий қисм фаолияти билан танишди.

— “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида партиямиз томонидан ҳарбий қисмларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, – дейди, партия туман Кенгаши раиси Равшан Дастиров. – Миллий армия жамиятнинг ажралмас қисми, ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу боис мана шундай тадбирлар мунтазам ўтказиб борилиши, Қуролли Кучларда кечаётган ислоҳотлар, ўзгаришларга фуқароларнинг муносабатини аниқлаш имконини берибгина  қолмай,  ўқувчи-ёшларимизнинг ҳарбийларга бўлган ҳаваси ортиб боришига ишонаман.

Тадбир давомида  ҳарбий хизматни намунали ўтаб қайтган ёшларга берилган имтиёзларнинг аҳамияти ҳақида ҳам фикр билдирилди.  

Тинчликнинг қадр-қимматини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Зеро, осойишта юртдагина тараққиёт бардавомдир.

         Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+