“ХДП ва АСДП кураши: сайлов тугаб, машмашаси давом этмоқда” мақоласи тўғрисида

11.01.2020 15:01:25

Жорий йил 10 январь куни Qalampir.uz сайтида “ХДП ва АСДП кураши: сайлов тугаб, машмашаси давом этмоқда” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Qalampir.uz таҳририятининг мазкур масалани атрофлича ўрганишга ҳаракат қилганини ва барча томонларнинг фикрини тинглаганини эътироф этади ва қўллаб-қувватлайди.

Ушбу ҳолат юзасидан “Адолат” СДП Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексига муфовиқ сайлов жараёнларининг белгиланган қонунчилик талаблари доирасида ўтказилишини таъминлаш Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи Тошкент вилоят сайлов комиссияси ва тегишли участка сайлов комиссиялари ваколатига киришини маълум қилади.

Қонунчиликка мувофиқ сиёсий партиялар ёки уларнинг номзодлари сайлов комиссияси фаолияти ёки қарорларига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашига 47-Нурафшон округига “Адолат” СДПдан қўйилган номзод Умид Шоумаров томонидан ҳам бу каби қонунчиликка зид ҳаракатлар амалга оширилмаган.

Агарда депутатликка номзоди кўрсатилган фуқаро ёки унинг вакиллари сайлов натижаларидан норози бўлса Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 102-моддасига кўра юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкинлиги маълум қилинади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+