Ховослик депутатларнинг хавас қиларли ишлари

31.07.2020 20:07:00

Халқ депутатлари Ховос туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг депутатлик гуруҳи таркибини 10 нафар депутат ташкил қилади. Бугунги кунга қадар депутатлар томонидан 500 га яқин депутатлик сўровлари тегишлилиги бўйича бир қатор ташкилотлар ва мансабдор шахсларга жўнатилган бўлиб, сўровлар натижасига асосан туман Кенгаши сессиясида қўшимча масала сифатида 100 га яқин ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳал этилишига эришилди. Келинг мазкур рақамларни ҳаётий мисоллар ва амалий ишлар кўрсаткичлари билан ифодалайлик. Ҳам вилоят Кенгаши, ҳам туман Кенгаши депутати Ғойибназар Райимназаров бошчилигидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан Ховос туманидаги 26 та маҳаллада карантин қоидаларига амал қилинишини  тарғиб қилувчи назорат тадбирлари кундалик ўтказилаётган дезинфекция тадбирларига муқобил равишда ўтказилади. Асли касби тадбиркор, шифокор, мутассадди ташкилот раҳбарлари бўлган депутатлар карантин даврининг бошиданоқ аҳолининг мурожаатларини эшитиш, тегишлилиги бўйича депутатлик сўровларини жўнатиш ва эҳтиёжманд оилаларга моддий, маънавий ёрдам кўрсатишда Ховос намунасини кўрсатишди. Масалан Баҳтиёр Худойбердиев, Исроил Ибрагимов, Маҳмуд Боймуродов, Раҳмон Хаджаев, Шерали Умматов, Анорбой Қаҳҳоров, Ҳамид Ҳамроев, Баҳром Нуриддинов, Қудратилло  Абдурайимов, Ғойибназар Райимназаровлар ташаббуси билан ҳозирги кунга қадар 50 та оила доимий равишда 12 турдаги озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаб келинмоқда.

Шунингдек Сардоба талофатидан жабр кўрган аҳолига тиббий ва моддий ёрдам кўрсатиш борасида депутатлик гуруҳидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, май ойидан буён Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туман аҳолиси билан мулоқот тадбирлари, тиббий кўриклар ташкил қилиб келинмоқда. Биргина Ғойибназар Райимназаровнинг фаолияти мисолида таҳлиллайдиган бўлсак  мазкур туманлардаги аҳоли яшаш манзилларини қайта қураётган қурувчилар билан бир қаторда ўз уйини таъмирлаётган аҳоли ҳам бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, коронавирус тарқалишининг олдини олишга оид профилактик тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда. Асосий ташаббускор эса партиянинг депутатлик гуруҳи аъзоси бўлган халқ вакилларидир.

   Агар депутатлик сўровлари бўйича мисоллар келтирадиган бўлсак, натижадорлиги билан бизнинг депутатлар бошқа партия депутатларини ортда қолдирмоқда. Хусусан, депутат Баҳтиёр Худойбердиев томонидан ўзи сайланган “Бинокор” маҳалласида қишлоқ врачлик пункти, мактабгача таълим ташкилотлари йўқлиги сабабли аҳолига қулайлик яратиш мақсадига қаратилган янги бинолар қурилишини сўраб йўлланган депутатлик сўровлари туман ҳокимлиги томонидан ижобий хал қилиниш арафасида. Ғойибназар Райимназаров томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига юборилган 30 га яқин депутатлик сўровининг ижобий натижаси сифатида мурожаат эгалари даволаниш учун турли хил касалхона ва сиҳатгоҳларга жойлаштирилди, саломатлиги тикланди.  Сессия кун тартибига киритилган асосий масалаларга қўшимча равишда 30га яқин масалалар партия депутатлик гуруҳи томонидан муҳокамага қўйилди. Ҳозирги карантин даврида аҳолини иш билан банд қилиш, томорқасидан фойдаланган ҳолда оилавий бюджетини яхшилаш мақсадидаги қуйидаги масалалар ечимга оид таклифлар билан мутассадди ташкилот рахбарларинининг эътибор марказида бўлди. Масалан, Ховос туманида аҳоли истиқомат қилаётган 60 фоиз ерларда оқар сувнинг мавжуд эмаслиги аҳолини томорқасидан фойдаланишида тўсиқ бўлаётгани туманда оқар  сув таъминотидаги  ечимини кутаётган муаммолар борлигини амалда исботлади. Шунингдек 500 га яқин оилаларни камбағалликдан чиқариш ва иш билан банд қилиш мақсадида субсидия орқали кичик иссиқхоналар қуриб бериш масаласи. “Бинокор” махалласида сизот сувларнинг юқорилаб бориши натижасида аҳоли хусусан ёш болалар ўртасида юқумли касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлаётганилиги, ичимлик сувининг йўқлиги сабабли аҳолида юзага келаётган норозиликларни бартараф этиш учун Зомин суви билан таъминлаш лойиҳасини тезкорлик билан якунига етказиш борасидаги таклифлар депутатларнинг муҳокамасига асос бўлди. Тузилган махсус ишчи гуруҳи томонидан туман аҳолисининг мурожаатларини марказлашган холда ташкил қилиш таклифи эса қўллаб-қувватланиб, бугунги кунда депутат Ғойибназар Райимназаров бошчилигида онлайн қабулхона ташкил қилиниб, аҳолига нафақат муаммоли масалалар бўйича тавсиялар балки тиббий маслаҳатлар ҳам берилмоқда.

Карантин қоидалари кучайтирилган айни кунларда эса депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 5 гуруҳда ҳафталик назорат тадбирлари ҳам ўтказилоқда. Бунда икки нафар  депутат ҳар куни тумандаги дорихоналарда аҳоли учун керакли бўлган дорилар, антисептик воситалар ва тиббий ниқобларнинг арзон нархда сотилиши, нархни сунъий оширишига йўл қўймаслик бўйича  депутатлик назоратини йўлга қўйишди. Бу эса яхши натижа бермоқда. Ижтимоий ва арзон дорихоналарга зарурат бўлган ҳудудлар ўрганилиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳозирги кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги дорихоналар ташкил қилиш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди. Энг муҳими синовли кунларда депутатлар томонидан  аҳолига нафақат моддий ва тиббий балки маънавий ёрдамнинг ташкил қилинаёганлиги депутатлик гуруҳининг иши жонланганидан ифода.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+