Илк сайловчилар учун ўқув

22.11.2019 15:11:46

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутатлари, Когон шаҳар Адлия бўлими билан ҳамкорликда шаҳардаги “Истиқлол” МФЙда “Мен илк сайловчиман” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия ходимлари, депутатлар, Когон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Исматов Исматилло, маҳалла ёшлари иштирок этишди. Тадбирдан асосий мақсад сайловда ёшларнинг фаоллигини таъминлаш, уларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш, Сайлов кодекси билан яқиндан таништириб, ҳуқуқий маданиятини шакллантиришдан иборат бўлди.

Тадбирда сўзга чиққанлар дастлаб мамлакатимизда фаолият олиб бораётган партияларнинг мақсад ва вазифалари хусусида таъкидлашди. Шунингдек, ҳар бир сайловчининг фуқаролик позицияси, сайловда иштирок этиш ёши, овоз бериш тартиби хусусида қайд этишди.

Сайлов кодексининг моҳияти хусусида айтиб ўтилар экан, унинг ҳар бир банди ва моддасига алоҳида тўхталиб ўтишди.

-Мен бўлиб ўтадиган сайловда илк маротаба овоз бераман. Албатта, ушбу сайловларда биз ёшлар доим фаол иштирок этиб, сиёсий қарашларимизни шакллантириб борсаккина, муҳим сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланамиз. Бўлиб ўтган тадбирда Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишдик, овоз бериш тартибини ўргандик. Бу эса бизнинг сиёсий қарашларимизни шакллантиришда хизмат қилди, - дейди сайловда илк маротаба иштирок этадиган Зайнаб Абдуллаева.

Тадбирда  ёшларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаолликлари шакллантирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+