Илмлилик саодатдир...

25.01.2020 10:01:53

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатида таълим жарёнини тубдан ислоҳ қилиш учун бир қанча устувор вазифалар белгилаб берилди. Биринчидан, мактаб таълимида математика, биология, кимё, физика фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўтилишини таъминлаш; иккинчидан, ПИСА-ҳалқаро баҳолаш концепциясини кенг жорий этиш ва энг юқори рейтингда турувчи мамлакатлар қаторига чиқариш назарда тутилаяпти. Бу ижобий ва салмоқли натижа бериши аниқ. Учинчидан, юқори малакага эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик маошларини икки баробарга ошириш, таълимда ўқув услубий материаллар, ўқув дастурлар сифатини ошириш, ўқув юкламаларини қайта кўриб чиқиш тавсия этилди.

Олий таълим муассасаларида илгари сурилаётган ўзгаришлар Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнашида, юртимизда илмли-маърифатли инсонларнинг кўпайишида асос бўлади.

Айниқса, олий таълим муассасаларида грант асосида қабул қилинувчилар сонининг икки баробарга кўпайиши ҳамда педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида айрим мутахассисликлар буйича уч йиллик ўқишларнинг жорий этилиши олий маълумотли кадрлар ўртасида рақобатнинг ўсишига олиб келади.

Олий таълим муассасаларига қабул қилишда хотин-қизлар учун алоҳида грантлар ишлаб чиқилиши эса хотин-қизларга яратилган имкониятларнинг ёрқин намунасидир.

Олий таълим муассасаларига кириш имтихонларининг соддалаштирилиши ҳамда миллий тест тизимининг ишлаб чиқилиши ёшларга яратилаётган бугунги кундаги кенг имкониятлардан биридир.

                                                                  Насиба АЗИЗОВА,

Қарши давлат университети ўқитувчиси, партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+