Имконияти чекланган ва ногирон болалар ҳолидан хабар олинди

10.08.2020 10:08:41

Бугун жойларда Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш, имконияти чекланган фуқаролар ҳаётини ўрганиш, муаммоларга ечим топиб, мушкулларини осон қилаётгани айни ҳақиқат.

Хусусан, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати Равшан Дастиров, шаҳар “Саховат ва кўмак” жамғармаси бошлиғи, депутат Ўткир Тожибоевлар Усмон Юсупов кўчаси, 3-уйда яшовчи, Чирчиқ шаҳар 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси, биринчи гуруҳ ногирони Нишонжон Неъматов уйига бориб, ундан ҳол-аҳвол сўради, замонавий компьютер жамланмаси ҳамда ногиронлик аравачаси совға қилди.

Бундай саховат ва кўмакдан кўнгли шодликка тўлган Нишонжон энди уйдан туриб дарсларини ўзлаштириш, уй таълими орқали билимини янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлди.

Шунингдек, депутатларимиз ташаббуси билан Нишонжон яшаётган кўчанинг ачинарли аҳволга келиб қолган болалар майдончаси чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+