Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари-ислоҳотлар асоси

22.02.2021 17:02:49

Ўзбекистон тарихда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида ушбу учрашувда биринчи марта иштирок этмоқда.

Мамлакатимиз сўнгги йиллар давомида Кенгашга аъзо бўлиш учун бутун масъулиятни англаган ҳолда интилиб келмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган  ислоҳотлар янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган бўлиб, бу ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олмоқда.

Ўзбекистонда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва уни ҳимоя қилиш ислоҳотларимизнинг асосини ташкил этади.

Мамлакатимизда “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди” тамойили асосида барқарор ривожланиш мақсад қилинган бўлиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари ҳимоя қилинишига қаратилган.

Юртимизда гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказилиши, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишига жиддий эътибор қаратилиши мамлакатимизда хотин-қизларга юксак эътиборнинг намунасидир.

Президентимизнинг  имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузишни таклиф этганлиги мамлактимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устунлигини белгилаб беради.

Жорий йил Ўзбекистонда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилиниши Ўзбекистон  аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этадиган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда давлатимизнинг доимий  эътиборида бўлганлигидан далолат беради.

 

                                                                                                          Шоҳида Даманова

                                                                          Партия вилоят Кенгаши қошидаги

                                                                  “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+