Ис газидан қутулишнинг чораси борми?

28.01.2020 10:01:07

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари, хусусан, ижтимоий тармоқларда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳодисалар ҳақидаги хабарлар кўп тарқалмоқда.

Дарҳақиқат, совуқ кунлар бошланди дегунча аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ҳар доимгидан ҳам ортади. Хонадонларни иситиш муаммоси туфайли газдан мақсадсиз фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари кўпаяди. Бу эса, ўз навбатида, газдан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўпайишига олиб келади.

Шу боис мамлакатимизда, жумладан, Самарқанд вилоятида ҳам аҳолининг ис газидан заҳарланишининг олдини олиш мақсадида вилоятнинг ҳар бир маҳалласида ишчи гуруҳлар тузилиб, мутахассислар томонидан кенг кўламли профилактика ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинаётир.

Хусусан, Тойлоқ тумани  Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳам иқтисодиёт тармоқлари масканлари ҳамда аҳоли хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда Тойлоқ туман Кўрғонча махалласида жойлашган фуқаролар яшаш хонодонларида газ мосламалари ва истиш печларни соз холатга келтириш бўйича фуқаролар билан ёнғинлар профилактикаси ўтказилиб, фуқароларимизад ис газида эхтиёт бўлишлиги тўғрисида йўриқномалар ўтказилди. Жумладан: Ташкил этилган ишчи гурухларга бириктирилган маҳаллаларда аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш ва чақнаш ҳолатларини олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш борасида фуқароларга йўл-йўриқ бериш ҳамда аҳоли хонадонларини ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш вазифалари юклатилди. 

Ишчи гуруҳлар томонидан бугунги кунга қадар белгиланган ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва газдан фойдаланиш талабларини тарғиб қилиш, бу борада фуқароларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида жами 14 маротаба учрашув ва йиғилишлар ўтказилди.

Ўрганишлар давомида хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати тасарруфидаги ва маҳаллалар ҳудудида жами  377 та хонадон текширилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

Бундан ташқари, туманларда жойлашган давлат тасарруфидаги 227 та ижтимоий соҳа объектида текширувлар ўтказилиб, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган камчиликлар тузатилди.

Шунингдек, тунги вақтларда одамлар гавжум бўладиган тамаддихона, кафе-барларда ҳам текширувлар ташкил этилиб, ходимларнинг фавқулодда вазиятларга қай даражада тайёрлиги текширилди ҳамда ушбу иншоотлардаги қутқарув ва огоҳлантирув мосламалари қайта созланди.

Афсуски, нафақат Самарқанд, балки бутун мамлакатимиз бўйлаб мутахассислар томонидан кенг кўламли профилактика ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинаётганига қарамай, ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар батамом барҳам топмаяпти. Бу ўз навбатида ушбу йўналишда ташвиқот ишларини тинимсиз олиб бориш кераклигини кўрсатмоқда.

Баҳрилло ҲАЛИҚУЛОВ,

Тойлоқ туман ФВБ ЁН ва ПБ

бошлиғи, катта лейтенант

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+