Ишчи гуруҳ аъзоларининг кейинги манзили Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси ва "Муйноқ порлоқ текстиль" корхонаси бўлди

18.06.2020 15:06:34

Бугунги кунда Мўйноқ туманида 1 та марказий шифохона ва таркибидаги тез тиббий ёрдам бўлими, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 3 та оилавий поликлиника ҳамда 2 та қишлоқ врачлик пунтклари 30664 нафар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатилиб келмоқда.

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Мўйноқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиника бўлди. Ўрганиш натижасида Президентимизнинг тиббиёт соҳаси ривожига бераётган эътибор ва ғамхўрликлари натижасида тиббиёт муассасалари замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари, тиббий жиҳозлар, керакли қурилмалар билан таъминланганлининг яна бир бор гувоҳи бўлишди.

Ишчи гуруҳ раҳбари Наримон Умаров тиббиёт соҳаси ходимлари ва ушбу масканга даво эстаб келган одамлар билан ҳам суҳбат олиб борди.

2019 — 2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини жадал комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича тиббиёт бирлашмамиз ўтган йилнинг ўзида зарур тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди дейди – туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Давлетова Жамила.

Туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишган ишчи гуруҳ аъзолари "Муйноқ порлоқ текстиль" корхонасига ҳам ташриф буюрди.

Мазкур корхонада Хитой давлатидан келтирилган юқори унумли тикув дастгоҳлари ёрдамида маҳсулот тайёрланмоқда. Корхонада 300та хотин-қизларни иш билан таъминлайдиган иш ўрни мавжуд, аммо ҳозирги пайтда карантин сабабли 50 нафар ишчи меҳнат қилмоқда, ишчи-ходимлар учун барча шароит яратилган.

– Бугунги кунда корхонамизда ишлаб чиқилаётган маҳсулотлар ҳозирча ўзимизнинг бозорларда, шунингдек ташкилотлар учун махсус кийимлар етказиб бермоқдамиз. Келгусидаги режамиз жаҳон стандарларига жавоб берадиган маҳулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва янги иш ўринларини янада кўпайтириш – дейди корхона мастери Ахматжонов Ҳусанбой.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+