Ишонч улкан масъулиятдир

07.01.2020 16:01:39

Бугунги кунда Ватанимиз ва халқимиз олдидаги улкан масъулият туйғуси биз партия фаолларини доимо янада фаолроқ бўлишга ундайди. Агарки, сафимизда мамлакатимиз ва халқаро майдонда рўй бераётган воқеалар, янгиликларни теран таҳлил эта оладиган, мустақил фикрга эга кадрлар қанчалик кўп бўлса, партиямизнинг нуфузи ҳам шунчалик ортади. Бу каби вазифалар партия фаоллари  зиммасига юксак масъулият юклайди, албатта. Асосий мақсадимиз жамиятда адолат қарор топиши, қонун устуворлигини таъминлаш, энг муҳими, партиядошларимизнинг эл-у юртга чин маънода содиқлик билан хизмат қилишига эришишдир.

Шу боис вилоятимизда партиямизнинг дастурий мақсадларини амалга ошириш, сайловчилар ишончини қозонишни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ўйлашимиз, бугунги кун талабидан келиб чиқиб амалий натижаларга эришишимиз шарт.

Бу йил унутилмас таассуротларга бой бўлди.  “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирландим. Бу эътирофни партиямизнинг вилоят Кенгашига билдирилган ишонч, деб ҳисоблайман. Шуни алоҳида айтиб ўтишим керакки, вилоятда депутатларимиз томонидан ижтимоий соҳада йиғилиб қолган муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалалар, аҳолининг ташвишларини ҳал этишда фаоллик кўрсатилди. Шундай шукуҳли кунларда  мамлакатимизда бугун партия фаолиятига, айниқса депутатларимизга билдирилаётган ишонч кўз ўнгингдан бирма-бир ўтиб боравераркан.

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган олижаноб ғояни изчил ҳаётга татбиқ этишда барчамиз бирдек масъул бўлмоғимиз даркорлигини унутмасак, айни муддаодир.

Умид ШОУМАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+